Хитойнинг Гуайян шаҳрида ғаройиб осмонўпар бино пайдо бўлди. Муҳандислар бино фасадида 100 метрли шаршара қурди. «Вести.ru» қурилмага эътибор қаратди.
Сув 108 метрдан тушади. Пастда сув йиғиладиган резервуар жойлашган, тўртта кучли насос сувни юқорига кўтариб беради. Бунда бино ичига сувнинг шовқини эшитилмайди.
Хитойлик архитекторлар бундай мўъжизакор бино шаҳарга сайёҳларни кўпроқ жалб қилади, деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, маҳаллий бизнесменлар шаршарали бинода офисларни кўпроқ ижарага олади.
Изоҳ (0)