Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейидаги шикастланган «Челакли аёл» суратининг реставрация қилиш харажатларини қурилиш компанияси тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Оқиловага кўра, сурат ижтимоий тармоқларда ёзилганидек 60 эмас, 30-35 фоизга зарар кўрган.
Музейдаги ўт ўчириш тизимини алмаштиришга қатъий қарор қилинган. Одатда музейларда газ ёрдамида ўт ўчирувчи тизимлар ўрнатилади, лекин ўз вақтида Нукус музейида нархи арзон бўлгани туфайли сувли ўт ўчириш тизими ўрнатилган.
Айни дамда картина горизонтал ҳолатда, мўътадил ҳароратда сақланмоқда. Уни кескин қуритиб юбормаслик учун музей ходимлари тун-кун навбатчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)