Россиянинг Ёқутистон республикасидан таклиф этилган режиссёр Сергей Потапов Маданият вазирлиги кўмаги ва «Дўстлар клуби» ҳамкорлигида «Дийдор» театр-студияси ёш ижодкорларига маҳорат сабоқлари ўтиш билан бирга янги спектал саҳналаштиришга ҳам киришди. Бу ҳақда «Дарё»га театр мутасаддилари маълум қилди.
«Дийдор» театр-студиясида Ўзбекистон халқ шоири, драматург Туроб Тўла таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Уильям Шекспирнинг шоир таржимасидаги «Қийиқ қизнинг қуйилиши» асари саҳналаштирилмоқда.
Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбарлигидаги ушбу спектакл премераси 10 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Сергей Потапов Россияда бир қанча замонавий асарлардан тортиб, жаҳон классикаси дурдоналаригача саҳналаштирган бўлиб, «Макбет» спектакли учун нуфузли «Олтин ниқоб» («Золотая маска») мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)