Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмидаги бош рол ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети битирувчиси ҳисобланган 25 ёшли Фарангизни Экопарк яқинида машина уриб кетган.
Шоҳира Ҳамронинг маълум қилишича, Фарангиз 21 июль куни соат 13:00 да сўнгги йўлга кузатилади.
Изоҳ (0)