Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд автобусларида GPS ва электрон тўлов тизими ускуналари ўрнатилади. Айни пайтда «Unicon.uz» ДУК билан умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ягона автоматлаштирилган тўлаш тизимини жорий этиш юзасидан дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тайёрлашга киришилган, деб ёзади «Zarnews.uz».

Фото: «Zarnews.uz»

Фото: «Zarnews.uz»

Шунингдек, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги 3 500 та автобусга электрон тўлов ва GPS тизимлари ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи Даврон Деҳқонов 2018 йил январь—июнь ойлари иш якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган.

Шунингдек, жамоат автотранспортининг йўналишларда ишлашини назорат қилиш мақсадида «Ягона диспетчерлик маркази тизими»ни жорий этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида 5 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати