Палеонтологлар АҚШдаги Юта Миллий қўриқхонасида қазилма ишларини олиб борди ва у ерда янги турдаги динозавр скелетини топди. Тош қотган скелетнинг ёши 76 миллион йилга тенг ва у қадимий зирҳли рептилияга тегишли. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Янги турга Акайнацефал жонсони номи берилди. Унинг яшаш жойи Шимолий Америка ҳудуди бўлган тахмин қилинмоқда.
Топилма шу вақтгача топилган барча зирҳли динозаврлар орасида тўрт метрли нисбатан тўлиқ скелет ҳисобланади. Олимлар унда аввалги топилмалар билан ўхшаш ҳеч нарса топа олмаган, шунинг учун уни янги тур сифатида қабул қилган.
Изоҳ (0)