Грецияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 83 кишига етди. Бу ҳақда «Sputnik Греция» маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ 81 киши ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди. 187 киши (164 нафар катта ёшли ва 23 нафар болалар) жароҳат олган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган сифатида қайд этилган.
Грецияда мазкур ҳафта бир нечта йирик ўрмон ёнғинлари юз берди, Аттикада фавқулодда вазият эълон қилинган.
Мамлакат бош вазири Алексис Ципрас мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Греция прокуратураси ёнғин сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув бошлади. Қутқарувчилар жамоаси йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)