Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида имзоланган ушбу битим тадбиркорлик субъектларининг Республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Битим Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Корея Республикаси ва ХХРдан юқори технологик ускуналар, товарлар ва хизматлар импортини молиялаштириш имкониятини беради. Мазкур битим доирасида инвестицион лойиҳалар Euler Hermes, SERV, SACE ва шу каби бошқа экспорт кредит агентликлари суғурта қопламаси остида 10 йил муддатгача молиялаштирилади.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бугунги кунда инвестицион лойиҳаларни ва ташқи савдо операцияларини молиялаштириш соҳасида ҳамда халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик борасида энг фаол тижорат банкларидан бири ҳисобланади.

Биргина жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан 400 миллион доллардан ортиқ миқдордаги кредит линиялари жалб қилинди. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки (86 млн. доллар), Туркия “Эксимбанк”и (26 млн. доллар), Ландесбанк Берлин АГ (50 млн. евро) ҳамда КФВ Ипекс Банкнинг (100 млн. евро) кредит линиялари шулар жумласидандир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)