Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Фото: Trend

Фото: Trend

«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра биржа битими тўғрисидаги ахборот эндиликда судлар, суриштирув ва тергов органлари билан биргаликда Ҳисоб палатасига ҳам унинг сўровига кўра тақдим этиладиган бўлди.

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчалар билан эндиликда Ҳисоб палатаси ҳам валютани назорат қилувчи орган сифатида белгиланди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга ва «Судлар тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра эндиликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиши белгиланди.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Agrosаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекция маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи органлар қаторига киритилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди