«Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қарорга кўра, Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйидаги 251,8 гектар майдонда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш бўйича Хитой ва Туркия тажрибаларини ўрганилади, малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарлари ташкил этилади.
Изоҳ (0)