Ўзбекистон Президентининг «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, мустақил кредит рейтингини олиш ва Ўзбекистон суверен облигациялари эмиссияси учун JPMorgan Chase (АҚШ) бошчилигидаги банклар консорциуми бош молиявий маслаҳатчи сифатида танланди.
Суверен облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳамда мустақил кредит рейтинги олиш бўйича фискал, тўлов, трансфер ва листинг агентларининг хизматлари учун ҳақ тўлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Облигацияларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги ишларни бажариш, шунингдек, бошқа инфраструктура объектларини қуриш учун йўналтирилади.
Изоҳ (0)