Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Қашқар диёри» фермер хўжалиги далаларида ғўзадан оппоқ пахталар кўринди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
— Жорий йилнинг март ойи бошида 20 гектар ерга умид билан пахтанинг «Андижон-35» навини эккан эдик, — дейди хўжалик раҳбари Тоймирза Юсупов. — 20 март санасида чигитлар униб чиққан бўлса, 14 июнда гул кўрсатди. 22 июнь кунидан бошлаб эса кўсаклар пайдо бўлди. Ҳозир ғўза поясида ўртача 15 донадан кўсак бор.
Тоймирза аканинг айтишича, бу йил пахталарнинг очилиши ўтган йилга нисбатан 10 кунга кечикибди.
Изоҳ (0)