• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2016—2018 йилларда Ўзбекистон бўйича 4 600 дан ортиқ турар жой бузилган

    Сўнгги вақтларда республиканинг барча ҳудудларида шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини яхшилаш, кўп қаватли арзон уй-жойлар ва комплекслар қуриш, шунингдек, аҳоли инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Бу жараён фуқароларга тегишли кўчмас мулкларни, хусусан эскирган ёки авария ҳолатидаги ва замон талабларига жавоб бермайдиган уйларни бузишни тақозо этади.

    Адлия органлари томонидан 2016—2018 йилларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

    Ер участкасининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан 2016—2018 йилларда республика бўйича 4 689 та турар ва 1 456 та нотурар жойлар бузилган.

    Ўрганиш ер участкаларини олиб қўйишда айрим ҳокимликлар томонидан қонунчилик талаблари бузилганлигини кўрсатди. Хусусан:

    1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан мол-мулки бузилишга тушган мулкдорлар бузилиш бошланишидан олти ой кечикмай ёзма хабардор қилиниши шарт бўлсада, бузилган турар жой эгалари 688 та ҳолатда (Наманган – 569 та, Андижон – 57 та, Навоий – 31 та, Бухоро – 22, Самарқанд – 7 та) умуман хабардор қилинмаган, 985 та ҳолатда (Хоразм – 212 та, Самарқанд – 189 та, Сурхондарё – 172 та, Қорақалпоғистон – 125 та) хабардор қилиш муддатига риоя қилинмаган.
    Масалан, Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги 358 та турар жойлар мулкдорлари ёзма равишда хабардор қилинмасдан 2016 йилнинг август ойида бузиб юборилган. Хива шаҳридаги 84 та турар жойлар мулкдорларига ёзма хабар берилгандан 5-7 кун ўтиб бузилган.
    1. Низом талабларига зид равишда 100 та ҳолатда (Андижон – 56 та, Навоий –31 та, Бухоро – 6 та, Хоразм – 4 та, Наманган – 2 та, Жиззах – 1 та) бузилган турар жойлар баҳоланмаган бўлсада, улар учун компенсация тўланган.
    Шунингдек, 391 та ҳолатда (Андижон – 192, Хоразм – 138, Самарқанд – 37, Қашқадарё – 14 та, Қорақалпоғистон – 9 та) эса турар жойлар бузилгандан кейин баҳоланган.

    Масалан, Қўрғонтепа туманида 5 та турар жойлар баҳоланмасдан 104 млн. сўм компенсация тўланган. Андижон шаҳрида 2016 йил май ойида бузилган 42 та турар жойни баҳолаш 2018 йил 23 апрелда, яъни орадан 2 йил ўтиб амалга оширилган.

    1. Қонунчиликка кўра, давлат ва жамоат манфаатлари учун олинган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулклар учун компенсация тўлови бузилишидан олдин тўланиши шартлиги белгиланган бўлса-да, республика бўйича турар жойлари бузилган 37 нафар мулкдорга – 3 млрд. 252 млн. сўм умуман тўланмаган, 215 нафарига эса – 15 млрд. 67 млн. сўм тўлиқ тўлаб берилмаган.
    Хусусан, Наманганда – 6 млрд. 889 млн. сўм, Сирдарёда – 5 млрд. 753 млн. сўм, Навоийда –1 млрд. сўм, Жиззахда – 601 млн. сўм, Хоразмда – 444 млн. сўм, Андижонда ва Сурхондарёда – 136 млн. сўмдан, Қашқадарёда – 91 млн. сўм компенсация тўловлари бугунга қадар тўланмай келинмоқда.

    Масалан, Тўрақўрғон тумани Пастнайманча ва Хўжанд маҳаллалари ҳудудида 2017 йил май июнь ойларида бузилган 14 та турар жойлар учун ҳисобланган 1 млрд. сўм компенсация пули умуман тўланмаган.

    Гулистон шаҳрида 2017 йил май сентябрь ойларида бузилган 113 та турар жойлар учун тўланиши лозим бўлган компенсация маблағининг 5 млрд. 753 млн. сўми тўланмай келинмоқда.

    Худди шундай, нотурар жойлари бузилган 13 нафар мулкдорларга 1 млрд. 583 млн. сўм умуман, 24 нафарига эса 1 млрд. 300 млн. сўм қисман компенсация тўланмай келинмоқда. Бузилган 255 та нотурар жой мулкдорларига бино-иншоот қуриш учун ер участкалари ажратилмаган.

    Бундан ташқари, деярли барча ҳудудларда турар жойлар бузилиши муносабати билан мулкдорларни (уларнинг оила аъзоларини) вақтинчалик турар-жой билан таъминлаш ёки уларга ижара ҳақи ва кўчиб ўтиш харажатларини қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилмаган.

    Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига адлия органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимлари томонидан 127 та тақдимнома ва 52 та огоҳномалар киритилиб, ҳуқуқбузарликлар содир этган 74 нафар мансабдор шахсларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар тегишли судларга юборилди.

    Бундан ташқари, вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли тақдимномалар киритилди ва бу ҳақда Ҳукуматга ахборот берилди.

    Ҳозирда туман (шаҳар) адлия бўлимлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва бу жараёнда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалалари юзасидан доимий назоратни амалга оширмоқдалар.

    Шунингдек, соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатлари вазирлик томонидан хатловдан ўтказилиб, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

    25.07.2018, 08:33   Изоҳ (0)   16625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада синглисини калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган акага суд ҳукми ўқилди

    25.07.2018, 08:23

    Улуғбек Анваров Бош прокуратура уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    25.07.2018, 08:05

    Шавкат Мирзиёев — ўз оиласи ҳақида: Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини, ниятини биламан (видео)

    24.07.2018, 23:25

    Ўзбекистонда йил бошидан буён коррупция ҳолати юзасидан 128 та жиноят фош этилди

    24.07.2018, 22:58

    Жиззахда қайнонаси ва хотинини пичоқлаган куёв ушланди

    24.07.2018, 22:47

    Бош прокуратурада янги тайинлов амалга оширилди

    24.07.2018, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.