Улуғбек Анваров Ўзбекистон Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Яккасарой туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма катта терговчиси, Чилонзор туман прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Аввал Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)