Жиззах вилоятининг Арнасой туманида 22 июль куни Дўстлик туманида яшовчи Ш.Ж. маст ҳолда «Зарафшон» ҚФЙда яшовчи қайнонаси Д.Т.нинг уйида жанжал кўтарди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Куёв оилавий жанжал оқибатида қайнонаси ва турмуш ўртоғи Н.Х.га пичоқ билан жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида зўравоннинг қайнонаси ва турмуш ўртоғи касалхонага ётқизилди. Ш.Ж. қўлга олинди.
Изоҳ (0)