• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

    «Халқ сўзи»да ёзувчи Назар Эшонқулнинг «Самарқанд гавҳари» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Давлат раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуида халқаро илмий-тадқиқотлар марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. 2017 йил 27 мартда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг қабул қилиниши билан бу ташаббус ҳаётга кўчди.

    Моҳиятан, глобаллашув ва технократик цивилизация миллий ва диний қадриятларни ўзининг рақобатчисига айлантираётган бир паллада юртимизда ислом динининг ҳақиқий мақомини тушунтириб, тарғиб қилиб турувчи бундай марказнинг яратилиши Ўзбекистоннинг ислом маданиятида тутган ўрнини, миллий таълим-тарбиянинг асоси бўлган анъана ҳамда қадриятларимиз ҳаётбахшлиги ва бардавомлигини намоён қилади.

    Шу муносабат билан Паяриқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган Имом Бухорий мажмуасида қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

    «Шавкат Миромоновичнинг вилоятимизда ҳоким бўлиб ишлаётган пайтларидаёқ Имом Бухорий мажмуаси ва буюк аждодларимизнинг қадамжоларига эҳтироми бўлакча эди. Катта ишлар олдидан, пахта, ғалла хирмонлари кўтарилганда, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида ҳамиша қадамжоларни зиёрат қиларди. Имом Бухорий мақбараси пойида вилоят кексаларига ифторликлар бериларди. Шавкат Миромонович ўша пайтлардаёқ Имом Бухорий ҳазратлари мақбарасини кенгайтириш, юртимиздаги қадамжоларни ислом дунёсида Маккадан кейинги улкан зиёратгоҳга айлантириш, шу орқали мамлакатимиз шон-шарафини янада кўтаришни орзу қилган бўлса, ажабмас», — дейди Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси бош директори Хўжамқул Муҳаммадиев.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Президент халқнинг буюк аждодимизга бўлган ҳурмат-эътиборини, ғурурини амалий ҳаракатга, ҳаёт ва яшаш тарзимизга айлантирмоқда. Шу билан бирга, Имом Бухорий мажмуасининг қайта таъмирланиши, кенгайтирилиши, обод қилиниши юртимизнинг туризм салоҳиятини тобора юксалтиради.

    Дунёда бир ярим миллиард мусулмон бор. Агар ана шу мусулмонларнинг ярми саҳиҳ ҳадисларни тўплаб, ислом динининг иккинчи ишончли манбасини яратган зот Имом Бухорий ҳазратларининг хокипойларини зиёрат қилишга келса, сал муболаға қилиб айтганда, ҳатто остонамиз ҳам тилладан бўлиб кетиши мумкин. Тўғри, бу ҳозирча орзу. Мамлакатимизда бунча зиёратчини қабул қилиш бўйича инфраструктура ҳам ҳали шаклланмаган. Бироқ қувонарлиси, Президентимизнинг ташаббусида ана шу орзуларни реал воқеликка айлантиришдек азму шижоат ётибди. Имом Бухорий мажмуаси озгина вақтдан сўнг нафақат исломий илмнинг маркази, балки улкан, беқиёс қадамжога — тили, ирқидан қатъи назар, дунёнинг барча бурчагидан сайёҳлар оқиб келадиган зиёратгоҳга айланади.

    Ҳар қарич еримиз муқаддас

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини яратиш ташаббусини кўтариб чиқар экан, икки муҳим жиҳатга, биринчидан, «Самарқанднинг мусулмон маданияти дурдоналаридан бири эканлиги билан дунё цивилизациясидаги мумтоз ўрни» борлигига, иккинчидан, буюк муҳаддиснинг «табаррук мақбараси жойлашган ушбу минтақага хос бўлган алоҳида маънавий-руҳий муҳит» мавжудлигига эътиборни қаратганди. Булар дунё мусулмонларининг юртимизга интилишини кучайтириши шубҳасиз. Зотан, зиёрат фақат томоша эмас: у, энг аввало, буюклар руҳини ҳис этиш, маънавий-руҳий муҳитдан қувват олиш, улуғлар мақоми ва тутумини, тириклик ва ҳаёт ҳақида энг азалий ҳақиқатни англаш, қалбни шу ҳақиқат билан бойитишдир.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Гап шундаки, инсон даҳоси, заковати билан бунёд бўлган обидалар, умрларини инсонни жоҳилликдан, адашиш ва залолатдан халос қилишга сарфлаган азиз-авлиёларнинг, мўътабар шахсларнинг сағаналари олдида буюклик ва оддийлик, мангулик ва лаҳзалик, боқийлик ва ўткинчилик, қудрат ва ожизлик, бошқача айтганда, ҳаётнинг чинакам мазмун-моҳияти, инсон зиммасига юкланган илоҳий ва азалий вазифа бор бўйи билан ҳис этилади.

    Шуни фахр билан таъкидлаш керакки, дунё цивилизациясига, илм-фанига, умуман, башариятнинг ҳам маънавий, ҳам моддий юксалишига беқиёс улуш қўшган аждодлар борасида тарих бизни сахийларча сийлаган: ҳар қарич еримиз муқаддас, ҳар қарич еримиз зиёратгоҳ. Буюк аждодларимиз халқимизнинг орзу-мақсадини, қувват-қудратини, тафаккур кўламини, маънавий оламини, дид-савиясини, тутум ва маданиятини намоён қиладики, уларнинг закоси ва ақл-идрокига қараб, дунё биз билан ҳисоблашади, бизга баҳо беради. Биз бугунги дин ниқобидаги залолатга, разолатга айнан ана шу аждодлар йўли ва тутуми, ҳикмати билан озиқланиб, қарши курашамиз. Бу курашда улар бизнинг қуролимиз, далилимиз, байроғимиз бўлади. Президентимизнинг юртимизда зиёрат туризмини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани замирида ҳам ана шу эзгу мақсадлар мужассам.

    Қадриятлар мажмуаси

    «Юртбошимиз мажмуа атрофида зиёратчилар учун замонавий, барча талабга жавоб бера оладиган инфратузилма яратиш ҳақида аниқ топшириқлар берган. Ана шу кўрсатмалар, ғоялар асосида бош режа ишлаб чиқилди. Лойиҳа қиймати 122 миллиард сўм бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари бугун авж паллада. Жами 60 гектар майдонда халқаро илмий-тадқиқот маркази, ҳадисшунослик мактаби, мактаб тингловчилари учун ётоқхона, ошхона, спорт-соғломлаштириш масканлари, илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари учун ҳар бири 18 хонадонли 3 та уч қаватли тураржой, Оқдарё — Қўлбости автомобиль йўли бўйида миллий кўринишдаги 2 қаватли 62 та коттеж қурилмоқда», — дейди Самарқанд вилояти бош архитектори Норқул Содиқов.

    Бош режага кўра, қарийб бир километрлик хиёбон яратилади, хиёбон бўйлаб 26 та меҳмонхона бунёд этилади. Мажмуага меъморий уйғунлик билан қуриладиган беш юлдузли 27-меҳмонхона хиёбон охирида — мажмуага пешма-пеш қад кўтаради. Хиёбонда шарқона усулда барпо қилинган дам олиш, нафас ростлаш гумбазлари остида алломанинг бизгача етиб келган 6 та китобининг монументал макетлари ўрнатилади. Сайёҳлар меҳмонхонадан мажмуа биносига келгунча шу гумбазларнинг ўзидаёқ муҳаддис-олим яратган китобларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб, ҳазратнинг хокипойига маълум бир маълумотлар, тушунчалар билан қадамранжида қилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Мажмуа қайта қурилиши муносабати билан ҳудуддаги 164 та тураржой ва 30 та нотураржой бино бошқа ҳудудга кўчирилди. Энди мажмуага келган зиёратчилар учун автомобилларини бемалол жойлаштириш, сақлаш имкони туғилди. Ҳар бир меҳмонхона олдида миллий интерьерли чойхоналар жой олади. Шу билан бирга, зиёратчиларга кечаю кундуз хизмат қилувчи 2 та супермаркет, амфитеатр, деҳқон бозори, ҳаммом, 2 та таҳоратхона, миллий ҳунармандлик буюмлари ва ёдгорликлар сотиладиган қадим Шарқ дўконлари кўринишидаги 16 та савдо шохобчаси, ресторан, болалар ўйин майдончаси, минибанк ва бошқа зарур инфратузилмалар бунёд этилади. Мажмуа олдидан ўтувчи Оқдарё — Қўлбости автомобиль йўли олтита машина сиғадиган даражада кенгайтирилиб, Хартанг қишлоғини 5 километр масофада айланиб ўтади. Умуман олганда, бу ердаги барча бунёдкорлик фақат зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида қилинмоқда. Мажмуанинг ҳозирги бир қаватли биноси икки қават қилиб, қайта қурилади. Шунга мос равишда унинг кириш қисмидаги 17 метрлик гумбаз 30 метрдан баланд қилиб кўтарилади. Бу мажмуага узоқ-узоқлардан ўзига хос салобат, маҳобат бағишлаб туради.

    «Айни пайтда мажмуа мақбарасининг пойи очиқ айвондан иборат. Бу қиш-қировли кунларда зиёратчиларга маълум бир қийинчилик туғдирарди, совуқлик қиларди. Энди эса мақбаранинг ён тарафида қишда иссиқ, ёзда салқин бўладиган кенг зал, болалар ва аёллар хонаси қуриляпти. Ҳаммасидан ҳам қувонарлиси, эски масжид кенгайтирилиб, рўпарасида яна бир масжид қад кўтаради. Пировардида ҳар иккала масжидда бир вақтда уч мингдан ортиқ кишилар намоз ўқиш имконига эга бўлади ва шу жиҳати билан Ўзбекистондаги энг йирик масжидлардан бирига айланади. Бундан ташқари, мажмуада «ҳаж полигони» ҳам барпо этилмоқда. Бу «полигон»да Ҳиро тоғи, Каъба макетлари қурилади ва ҳажга борувчилар билан ҳаж пайтида қаердан, қандай ҳаракатланиш керак, ибодатларни қандай амалга ошириш зарурлиги ҳақида ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу эса юртдошларимизнинг ҳаж зиёратини осонлаштиради», — дейди Имом Бухорий мажмуаси кенгаши раиси Деҳқон Эрмаматов.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Бир-бирига халақит бермайдиган иккитадан кириш ва чиқиш йўлаклари барпо этилмоқда. Бутун мажмуада иситиш ва совитиш воситалари тўлиқ замонавийлаштириляпти. Зиёратчиларга Имом Бухорий халқаро илмий- тадқиқот маркази тадқиқотчилари йўлбошчилик, таржимонлик қилади. Бу зиёратчиларнинг буюк муҳаддис ҳаёти, таълимоти, у тўплаган ҳадислар ҳикматини тушуниб олишда, динни бузиб талқин қилувчилардан фарқли ўлароқ, ислом динининг ҳақиқий тинчликпарвар, инсонпарвар моҳиятини англашда қўл келади.

    Қисқаси, Имом Бухорий мажмуаси юз минглаб сайёҳларни қабул қила оладиган, қурилиши, инфратузилмаси билан дунё стандартларига мос комплекс қиёфа касб этмоқда. Нафсиламрини айтганда, Имом Бухорий мажмуаси ва унинг ҳудудий иншоотларини яхлит ҳолда «зиёрат шаҳарчаси» деса бўлади.

    Нажот — илмда

    Бугунги кунда ёшларнинг аксарияти ақидапараст, ёт ғояларга эргашиб қолаётгани уларда исломий билим ва диний тасаввурларнинг бир ёқламалигидан келиб чиқаётгани сир эмас. Айнан шунинг учун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ислом маданияти, умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали бой меросини ўрганиш, ёшларда илм-фанга ва таълим олишга интилиш туйғусини кучайтириш, исломий қадриятларни тўғри англатиш, муқаддас динимизнинг ҳақиқий мазмун-моҳиятини етказиш вазифалари юклатилган. Бу борадаги ишларни самарали бажариш учун марказда барча замонавий шарт-шароитлар яратилади. Ҳозирги кунда марказнинг янги замонавий биноси қуриб битказилиб, ички таъмирлаш ишлари давом этказилаётир.

    «Марказ иншоотларининг лойиҳасидан тортиб, уларнинг ҳаётий рўёбини таъминлашгача Президентимиз назари ва эътиборида. Бино тўлиғича замонавий жиҳозланади, марказнинг ўзида туриб, дунёнинг хоҳлаган илмий маркази билан боғланиш, ҳамкорлик қилиш имконияти яратилмоқда. Бинонинг ичида анжуманлар, форумлар учун конференциялар зали ҳам қурилган. Марказга ёндош ҳадисшунослик мактаби қад ростлаган. Буларнинг ҳаммаси бир ниятни кўзлаб — ёшларга, кенг аҳолига ислом динининг мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш учун қилинмоқда. Умуман олганда, марказ дин ниқобидаги жаҳолатга, диний бадбинликка, диний хурофот ва жоҳилликка қарши диний илм билан кураш марказига айланади», — дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов.

    Илгари жаҳолатга қарши фақат қоғозлар, тадбирлар, мажлислар орқали курашиларди. Президентимиз энди дин ниқобидаги жаҳолатга қарши илм билан, фикр билан курашишга чорлаяпти. Жаҳолатга қарши фикр, илм энг самарали восита экани аллақачон исботланган. Ҳозир бизда диний ақидапарастларга қарши мустаҳкам, асосли қурол бор. Илмий-тадқиқот маркази энди ҳар қандай диний бузғунчиликка илмий зарба бера олади. Бу эса адашаётган ёшларни сақлаб қолиш, дегани.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Зиёрат туризми истиқболи

    Имом Бухорий шахси ислом дунёсида беқиёс. Номини билмаган мусулмон деярли йўқ. Унинг хизматини барча муслим эътироф этади ва умрида бир марта бўлса ҳам ҳазрат сағанасини зиёрат қилишни истайди.

    Зиёрат туризмининг кучайиши мамлакатимизнинг моддий салоҳиятини янада оширади. Мутахассислар фикрича, агар биргина Имом Бухорий мажмуа шаҳарчаси йилига 100 — 150 минг хорижлик сайёҳларни қабул қилса, улардан тушадиган маблағ тахминан 300 — 400 миллион долларни ташкил этиши мумкин. Қайта таъмирланаётган мажмуага ҳозирданоқ юртимизга қўшни мамлакатлардан ташқари Саудия Арабистони, Туркия, Индонезия, Малайзия, Покистон давлатларининг сайёҳлик компаниялари катта қизиқиш билдираётгани бу борадаги рақамлар шунчаки тахминлар эмаслигини ойдинлаштиради.

    «Имом Бухорий мажмуаси юртимизда сайёҳлар учун бир зиёрат жойининг ўзида барча инфратузилма яратилган биринчи зиёрат шаҳарчаси бўлади. Мажмуа тўлиқ қайта қурилиб ва таъмирланиб бўлгач, биз ички ва ташқи туризмнинг катта оқимини қабул қила бошлаймиз. Хусусан, Малайзиянинг ўзидан йилига 100 минг сайёҳ келиши кутилмоқда. Бу борада улар билан музокаралар олиб борилмоқда. Хурсанд қиладиган жойи шундаки, малайзияликлар ҳатто ҳаждан олдин Имом Бухорий мақбарасини доимий зиёрат қилиш истагида. Гап шундаки, Малайзиядан бир йилда икки ярим миллион мусулмон ҳажга боради. Биз шунча зиёратчини қабул қиладиган даражага йэтсак, Президентимиз ташаббуси билан бошланган зиёрат туризмининг келажаги қанчалар порлоқлигини тасаввур қилаверинг! Қисқаси, Самарқанд Шарқ сайқали бўлса, Имом Бухорий мажмуаси фойдаланишга топширилгач, Самарқанд гавҳарига айланади», — дейди Самарқанд вилояти туризм масалалари бўйича ҳоким ўринбосарининг котибият мудири Азиз Ғафуров.

    24.07.2018, 13:40   Изоҳ (0)   18144
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Музаффарбек Мадрахимов ТИВнинг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи бўлди

    24.07.2018, 13:04

    Фарғонада пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган қора Lacetti эгаси қидирилмоқда

    24.07.2018, 12:27

    Моҳирхўжа Валиев «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга раис этиб тайинланди

    24.07.2018, 12:15

    «Менинг фикрим» порталида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани туғуруқхонанинг ўзида расмийлаштириш таклиф этилди

    24.07.2018, 11:50

    Тошкент шаҳридаги ўрганишлар давомида ёшларнинг 16 мингдан ошиқ муаммоси аниқланди

    24.07.2018, 11:20

    «Ўзтрансгаз» раиси Шарифжон Турсунов янги форматда иш бошлади

    24.07.2018, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.