Моҳирхўжа Валиев «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар «US ATI» масъулияти чекланган жамият бош директори лавозимида ишлаган.
Моҳирхўжа Валиев 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).
2014—2017 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раисининг молиявий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда «AZIA ABM TRANS» масъулияти чекланган жамият директори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)