Фарғона вилоятининг Данғара туманида 22 июль куни номаълум ҳайдовчи қора рангли Lacetti русумли машинани Тошкент кўчасида жойлашган «Мастона» бозори олдида ҳайдаб кетаётиб, пиёда А.М.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида А.М. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Автомобильни қидириб топиш ва ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ҳамда ушлаш чоралари кўрилган.
Мазкур ҳодиса ҳақида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериш сўралган.
Изоҳ (0)