Москва шаҳридаги «Салют» савдо-меҳмонхона комплексининг мажлислар залида «АрМИ—2018» халқаро армия ўйинларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жами 27 йўналиш бўйича бўлиб ўтадиган «Халқаро армия ўйинлари—2018»нинг 13 та йўналишида, хусусан, «Қўшин разведкаси аълочилари», «Элбрус ҳалқаси», «Содиқ дўст», «Йўл патрули», «Мерганлик марраси», «Хавфсиз маршрут», «Артиллерия устаси», «Қуролсоз уста», «Мусаффо осмон», «Ҳарбий ралли», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Дала ошхонаси», «Ҳамдўстлик жангчиси» йўналишларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, «АрМИ—2017» III халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари илк маротаба 8 та йўналишда қатнашиб, 5 та совринли ўринни қўлга киритган.
Изоҳ (0)