Барселонада чорраҳада юз берган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда 23 июль, душанба куни Каталония Женералитети полицияси маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса Сан Марти-де-Барселона туманидаги чорраҳалардан бирида тунда юз берган.
«Полиция чақирув бўйича тез ёрдам билан бирга ҳодиса жойига келганда, автомобилда яраланган икки эркакни топган. Улардан бири ҳодиса жойида вафот этган. Иккинчиси шифохонага ётқизилган. Полиция ҳужум қилганнни қидириш ва ҳодиса юзасидан суриштирув бошлади», — дейилади хабарда.
Маҳаллий ОАВга кўра, машиналардаги одамларга мотоциклчи ҳужум қилган. Автомобиль немис рақамларига эга бўлган.
Изоҳ (0)