Жанубий Кореяда хорижий агентга махфий маълумотларни сотганликда айбланаётган КХДРдан қочиб келган ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди, деб ёзади «Газета.ru».
Қайд этилишича, айбланувчи Ли Жанубий Корея ҳарбий кучлари ҳақидаги махфий маълумотларни Шарқий Европа мамлакатларидан бирининг дипломатик миссиясига сотган. Уни давлат сирини ҳимоя қилувчи қонунни бузганликда айблашмоқда.
Маълум бўлишича, гап 109 та махфий маълумотлар, хусусан хорижда ишлаган ва маълум сабаб туфайли ватанига қайтган Жанубий Корея жосуслари ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)