Lego компанияси Жеймс Бондга тегишли автомобилнинг аниқ нусхасини йиғди. Aston Matin DB5 конструктори шаклида йиғилган автомобиль 1956 йилда Goldfinger фильмида намоён бўлган. Айнан шу машинада фильмнинг асосий қаҳрамони Жеймс Бонд ҳаракатланган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Таркибида спорткар бўлган тўплам 146 евро нарх билан савдога чиқарилган. Конструктор йиғиш учун жуда мураккаб ҳисобланади.
Машинанинг ўлчамлари 10 га 34 сантиметрни, масштаби эса ҳақиқий Aston Martin’га нисбатан 1:8 ни ташкил қилади.
Тўпламдан 1290 та кубик ва детал ўрин олган. У Lego Technic сериясига киради ва конструктор мураккаблигининг юқори даражасини намоён қилади.
Шунингдек, модель радар, айланувчи рақам белгилари, иккита пулемёт ва ўққа қарши зирҳ билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)