Тармоқда Audi RS6 автомобили ҳайдовчиси ўз машинасини Россиянинг Москва вилоятидаги трассада 378 км/соат тезликда бошқаргани акс этган видео пайдо бўлди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
https://www.instagram.com/p/BlIDenwlrCJ/?utm_source=ig_embed
Россия қонунчилигига кўра, енгил автомобиллар учун аҳоли яшаш ҳудудидан ташқаридаги рухсат этилган энг юқори тезлик соатига 90 километрни, автомагистралларда эса 110 километрни ташкил қилади. Тезликни соатига меъёрдан 80 километр ва ундан кўпроққа оширганлик учун беш минг рубль миқдорида жарима ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан олти ойгача маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Видеога изоҳларда фойдаланувчилар автомобиль тезлигини қирувчи самолёт тезлиги билан солиштирган. 1996 йилгача фойдаланилган «Су-15» қирувчиси соатига 370 километр тезликда учган.
Изоҳ (0)