Американинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Пекин томонидан АҚШдан импорт қилинадиган товарларга жавоб божлари киритилганидан кейин Хитойда машиналар нархини кескин оширди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Шундай қилиб, Model 5 седани ва Model X кроссоверининг Хитойдаги нархи қисмларига боғлиқ равишда 22,6—37,6 минг долларга кўтарилган.
Ҳозирча Tesla Хитойда ишлаб чиқариш қувватларига эга эмас. Компания аввалроқ Шанхай эркин иқтисодий зонасида завод қуриш режалари ҳақида маълум қилган.
2017 йилда Tesla даромадининг 17 фоизи Хитойдан келган, компания 15 мингта автомобиль сотган.
Изоҳ (0)