Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида мамлакатда сармоядорлик муҳитини шакллантириш тўғрисидаги Президент фармонининг лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Фармон лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистонга 200 000 доллардан кам бўлмаган сармоя киритган чет эл фуқароларига истиқомат гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади.
Ўзбекистонда компаниялар акция ва улушларини сотиб олган ёки корхона очган хориж фуқароларига 3 йил муддатга мўлжалланган виза мамлакатдан ташқарига чиқмаган ҳолда истаганча узайтириш имконияти билан берилади.
Лойиҳада иқтисодиётнинг муҳим йўналишларига йирик сармоялар киритган хорижликларга «фахрий фуқаро» унвонининг берилиши ҳам кўзда тутилган.
1 августга қадар ҳужжат билан танишиш, таклиф киритиш ва изоҳ қолдириш мумкин.
Изоҳ (0)