Тараққиёт стратегияси маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети билан ҳамкорликда Инновацион тадқиқотлар миллий танлови эълон қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарёга» хабар берди.
Танлов 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларида белгиланган асосий вазифаларнинг амалга оширилишига хизмат қилувчи инновацион ечимга эга тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Танловнинг 15 нафар ғолибига (ҳар бир йўналиш бўйича камида 3 тадан) ўз тадқиқотларини амалга оширишлари учун 20 миллион сўмгача бўлган грант маблағлари тақдим этилади.
Аризалар тадқиқотчи ёки тадқиқотчилар гуруҳи (3 нафаргача) томонидан 2018 йилнинг 15 июлидан 15 августига қадар http://reseach.startegy.uz/ веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.
Батафсил маълумотни http://research.strategy.uz/ сайтидан олиш мумкин.
Изоҳ (0)