• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга ўзи ишга жўнатган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини нега ҳимоя қилмади?

    Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 25 июнь – 2 июль кунлари Наманган вилоятининг Норин туманида фаолият олиб борди. Бир ҳафта мобайнида 57 маҳалладаги 25650 хонадонга кирилди. Натижада 5400 дан ортиқ муаммо аниқланиб, уларнинг қарийб 60 фоизи ўрнида ҳал этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кўп жойда бўлгани каби ишсизлик Нориндаги энг катта муаммолардан бири. Туманда 106 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, ҳисоботларда улардан 4377 нафари ишсиз экани қайд этилган. Бироқ қайси хонадонга кирманг, икки-ёки уч нафар ишсизга дуч келасиз. Демак, асл ҳолат бошқача. Келтирилган расмий маълумот тўғри эмас.

    Нориннинг иқтисодий кўрсаткичлари вилоят даражасидан анча паст. «Норин пахта тозалаш» акциядорлик жамияти тумандаги ягона йирик ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади. Аҳолининг катта қисми, асосан аёллар, ёлланма ишчи сифатида фермер хўжаликлари, хусусий ер эгалари далаларида меҳнат қилиб, кунига ўртача 15-20 минг сўмдан пул олади. Ишсизликнинг энг самарали ечими саналган тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий бизнесга кенг имкон ва шароит яратиб бериш борасида ҳам талай муаммолар мавжуд.

    Масалан ўтган даврда туманда 70 та кичик бизнес субъекти фаолияти йўлга қўйилган бўлса, йил бошидан буён уларнинг 27 таси тугатилган. Ҳисобот давридаги 6 миллион долларлик экспорт режаси атиги 31 фоизга бажарилган. Туманда юзлаб бўш турган бинолар ва объектлар бўла туриб, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганлар жой муаммосига дуч келмоқда.

    Валижон Бакиров хонадонидаги суҳбат салом-алик, ҳол-аҳвол, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини битирган ўғлининг ишсизлиги, газ баллон ололмаётгани, Низомий кўчасини асфальтлаш ҳақидаги гап-сўзлар билан тугаши мумкин эди. Бироқ бир четда қимтиниб турган Oдина опа Бакированинг ҳам қандайдир дарди бордек туюлди бизга.

    — Буни айтишим тўғрими-йўқми, билмайман, — деди Oдина опа оҳиста гап бошлар экан. — Кимнингдир устидан шикоят қилмоқчи эмасман. Лекин Президент топшириғи билан юрган экансизлар, давлат ташкилотига ишониб, оғир кунларни, руҳий қийинчиликларни бошдан кечирганимизни билиб қўйишларингиз керак, деб ўйлайман.

    У «ҳозир», деди-да ичкарига кириб, бир даста қоғоз кўтариб чиқди: шартномалар, сертификатлар, йўлланмалар, тиббий маълумотномалар, суғурта полюси, квитансиялар, темир йўл чипталари... Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тааллуқли бу ҳужжатларга кўз югуртириб, опа билан бафуржа гаплашиш кераклигини тушундик. Кечга томон Норин тумани ҳокимлиги биносида жойлашган 5-ишчи гуруҳ штабида учрашдик.

    — Наманган вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси тавсиясига кўра 2017 йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилдим, — дейди Oдина Бакирова. — Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги битимга мувофиқ бизга Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган «Грифон Пeрсонал» масъулияти чекланган жамияти томонидан иш таклиф қилинди. МЧЖ бош директори Татьяна Харламова бошчилигидаги мутахассислар барчамизни имтиҳондан ўтказди. Кўзда тутилган тўловларни тўладик. Тиббий текширувлардан ўтдик. Қисқа муддатли бўлса-да, ўқитишди.

    «Грифон Пeрсонал» бош директори Т. Харламова билан имзоланган шартномага кўра Oдинахон Баҳриддинова тикувчи вазифасига ишга олинган. У иш жойига, яъни Барнаул шаҳри, Кулагина кўчаси, 8-уйда жойлашган фабрикага 2017 йилнинг 1 август куни етиб бориши керак эди. Шартноманинг 5-бандида, тариф ставкасига мувофиқ, ишчига соатига 125 рубль ҳақ тўланиши шунингдек, ўрнатилган тартибда мукофот пуллари берилиши назарда тутилган. Қатъий ўн бир соатлик иш куни белгиланган ва ишчи ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари дам олиш ҳуқуқига эга экани қайд этилган.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги ишга жалб қилиш бўйича тарқатган эълонида талбгорлар темир йўл чипталарини имтиёзли нархларда сотиб олишлари мумкинлиги айтилган бўлса-да, Oдина Бакирова Тошкент—Барнаул поездига чиптани 770 164 сўмга, тўлиқ нархда сотиб олиб, 2017 йилнинг 14 июль куни йўлга чиқади ва 17 июль куни иш жойига етиб боради.

    — Кетишимиздан аввал бизга Россиядаги яшаш жойимизнинг видео тасвирларини кўрсатишди. Тўрт кишилик шинам хона, барча қулайликларга эга ҳаммом, ошхонани кўриб, очиғи қувониб кетдим, — дейди Oдина опа. — 800-1000 доллар атрофида ойлик берамиз, кунига ўн бир соат ишлаб, шанба-якшанба кунлари дам оласизлар, иш жойингизга автобусда элтиб қўямиз, дейишди. Ҳеч бўлмаса 500 доллардан беришса ҳам бир ойда олган қарзимдан қутуламан, деб ўйладим. Аммо етиб борганимиздан кейин бизга ваъда қилинган нарсаларнинг барчаси ёлғон экани ойдинлашди.

    Бизни ташландиқ бир болалар боғчасига жойлаштиришди. Очиғи, Нориндаям бунақа хароб жой бўлмаса керак. Эшик-деразаси йўқ, сувоқлари кўчиб кетган, томидан чакка ўтавериб шифтлари моғорлаган бинога 62 нафар киши кирдигу видеода кўрганларимиз сароб эканини тушундик. Айни ёзнинг чилласида кетган бўлсак-да, Барнаул анча салқин жой экан. Устига-устак, кун ора ёмғир ёғади. Иш бошлагунимизча бир ой вақт ўтди. Яшаш жойимизни ўзимиз бир амаллаб эпақага келтирдик. Наманганда, Тошкентда, Барнаулда тиббий кўрикдан ўтган эдик. Ҳамма маълумотномаларда «Соғлом»деб хулоса беришган. Бироқ зах ерда ётавериб, иш бошланмасидан кўпчилик касал бўлиб қолди.

    Булар ҳали ҳолва экан, асосий қийинчиликлар кейин бошланди. Шартномада 11 соатлик — 7:00 дан 20:00 гача иш вақти кўрсатилганига қарамай, кеч соат 23:00 гача ишладик. «Нормани бажара олмаяпсизлар», деб шанба-якшанба кунлари ҳам дам беришмади. Соат 13:00 дан 14:00 гача тушлик. Ўзингиз ўйланг, одам 6 соат оч-наҳор ишаши мумкинми?

    Odinа опа берган телефон рақамлари орқали у билан бирга ишлаган бошқа юртдошларни ҳам топиб, улар билан ҳам суҳбатлашдик.

    Олтиной Каримова Андижон вилояти, Андижон тумани, «Тўққизбоғ» МФЙ, Ҳакан қишлоғида истиқомат қилади. 1978 йилда туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор:

    — Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан Жасур деган йигит, фамилияси эсимда йўқ, бизга бош бўлиб борган эди. Шароитни билди, тўғирлаймиз, деди, лекин ҳеч нарса ўзгармади. Унинг ўзини қайтиб кўрмадик ҳам. Ётоқ жойимиз билан фабрика ораси икки километрлик йўл. Ҳар куни яёв бориб-келамиз. Кечки 23:00 да ишхонадан чиқсак, етиб келгунимизча бир соат вақт ўтади. 62 кишига битта газ плитаси. Овқат қилишимиз керак. Уруш-жанжални тасаввур қилаверинг энди. Эрталаб 7:00 да етиб боришимиз учун яна вақтли туришимиз керак. Ярим кечаси, оч-наҳор келган бўлсак, яна ишга ўз вақтида етиб бориш учун барвақт туришимиз лозим бўлса, қачон дам оламиз?

    Иш бошлаганимизга бир ой бўлмасидан ўн кишини малакаларинг талабга жавоб бермайди, деб ишдан бўшатиб юборишди. Ваҳоланки, ҳаммамиз имтиҳондан ўтиб борган эдик.

    Давлат буюртмаси асосида униформалар тикканмиз. Биз билан ишлайдиган маҳаллий аёллар икки кун ишлаб, икки кун дам оларди. Ортиқ тиксак тикдикки, улардан кам маҳсулот тикканимиз йўқ. Лекин корхона маъмурияти бизни нормани бажаролмасликда айблагани айблаган эди.

    Сирож Жўрақулов– Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Ҳамид Олимжон МФЙ, Тоқичилик қишлоғида яшайди. 1995 йилда туғилган. Тумандаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битирган:

    —Шартномада бизни шогирд (ученик) деб кўрсатишган. Уч ойлик синов даврида шароитга кўникишимиз, иш ўрганишимиз лозим эди. Биз шароитга кўникиш ўрнига ўзимиз учун шароит яратиш билан шуғулландик. Корхона дастлабки кундан бизга «мастер» талабини қўйди. Norma кундан-кунга оширилаверди. Биз билан борган ҳамюртларимиз орасида ёши катта аёллар ҳам бор эди. Айниқса, улар жуда қийналди. Чарчоқ, уйқусизлик, тўйиб овқатланмаслик ҳаммамизни ҳолдан тойдирди. Қирқ икки кун ишладик. Турли баҳоналар билан 7 минг рубль атрофида пул беришди, холос. Кўпчилик иш жойини ташлаб чиқиб кетди. Биз Ўзбекистонга қайтдик.

    Қарз олиб кетган эдим, қарз олиб қайтиб келдим. Ота-онамнинг, қишлоқдошларимнинг олдида уятдан бошим ҳам.

    Адиба Мансурова, Сирожнинг онаси, 2-гуруҳ ногирони:

    — Ўғлим давлат томонидан ишга юбориляпти-ку, деб хотиржам бўлибман. Ҳаётимиз яхши томонга ўзгаради, деб ишонибман. Шунинг учун иккиланмай 3 миллион сўм қарз кўтаргандик. У эса яна қарзга ботиб, зўрға қайтиб келди. Топганимиз қарз тўлашга кетяпти. Уларни ишга жўнатганлардан бирортаси нега қайтиб келдинг, у ёқда ҳолинг нима кечди, деб сўрамади.

    P/S: Oдина Бакирова: Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг www.migration.uz расмий сайтида Россия федерациясининг Ростов, Тула, Курск вилоятларидаги тикувчилик корхоналарига ишга жўнатиш бўйича эълон жойлаштирилган. Ўша, бизга ваъда қилинган 20 минг рублдан 40 минг рублгача иш ҳақи, 11 соатлик иш куни ва бошқа ижтимоий пакетлар ҳақидаги маълумотларни ўқиб, ваъдалари яна ёлғон бўлиб чиқмасин-да, аёл боши билан мусофирликни бўйнига олган опа-сингилларимнинг ҳақ-ҳуқуқлари паймол бўлмасинда, дейман.

     

     

    17.07.2018, 18:13   Изоҳ (0)   26035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида ўтказиладиган фестивалларни «Chilla Fest-2018» бошлаб беради

    17.07.2018, 17:45

    Сенатор Фарруҳ Дадахўжаев: Ҳукумат «Avtotest» масаласида сукут сақламоқда

    17.07.2018, 17:31

    Ўзбекистонда 13 та туман ва шаҳар ИИБ бошлиғи ўзгарди

    17.07.2018, 17:16

    Самарқанддаги қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари вазифасидан озод этилди

    17.07.2018, 16:48

    Жиззахда маст эркак кабоб сихи билан ўлдирилди

    17.07.2018, 16:15

    Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 427 та хусусий таълим муассасасига лицензия берилди

    17.07.2018, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03

    Университетга кириш имтиҳонидан йиқилган ўғлини хитойлик ота-она уйдан ҳайдаб чиқарди

    Лайфстайл | 21 июл, 11:53

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.