Апрелдан июль ойи ўртасига қадар Ўзбекистон Тожикистонга 4,5 миллион куб метр газ экспорт қилди, деб ёзади Sputnik.
«Тожиктрансгаз» компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг маълум қилишича, истеъмолчилар тайёрлигига қараб етказиб бериш ҳажми ҳар ойда ошиб боради.
Уч ой давомида республикага уч миллион куб метр, июль ойининг 15 куни давомида эса миллион куб метрдан ортиқ газ етказиб берилган.
Ўзбекистон «зангори олови»нинг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий компанияси бўлиб, у барча етказиб берилган газнинг 80 фоизга яқинини олган.
Хабарда айтилишича, 2018 йилда 15,1 миллион долларлик 126 миллион куб метрга яқин газ етказиб берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)