Бугун, 17 июль куни ОАВда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқламади, деб ёзади «Новости Uzbekistanа».
Хабарларда собиқ ҳоким порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишда айбланган. Тегишли моддалар бўйича унга нисбатан иш қўзғатилгани ҳам ёзилган эди.
Аммо бош прокуратура бу ахборотни расман инкор этди.
«Бизда бундай маълумот йўқ. Бош прокуратура юритувида бундай жиноят иши борлиги ҳақида маълумот йўқ», — маълум қилди идора матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.
Айни пайтда бир ҳафтача олдин прокуратура Усмонов томонидан турли йилларда имзоланган, ер участкалари ажратилиши ҳақидаги қарорларни тўхтатгани маълум бўлди. Лекин бош прокуратура вакиллари бу собиқ ҳокимни ҳибсга олиш учун асос бўлмаслигини тушунтирди.
Жорий йил апрелида Раҳмонбек Усмонов пойтахт ҳокимлигидан бўшатилиб, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига бошлиқнинг биринчи ўринбосари сифатида ўтказилган эди.
Изоҳ (0)