15 июль куни соат 15:00 ларда Д.Ю. (1965 йилда туғилган, ишсиз), Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги «Бахтиёр Абдунорович» хусусий корхонасига қарашли ошхонада маст ҳолатда О.Р. (1977 йилда туғилган, ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб, ошхонада бўлган кабоб сих билан унинг кўкрак соҳасига тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан Д.Ю. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)