Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида расмий ташриф билан Францияга боради. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
«Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон ўртасида музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — дея маълум қилган манба.
Манбанинг билдиришича, Франция пойтахтида шу ҳафта савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)