Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кеча, 15 июль санасида футбол бўйича XXI Жаҳон Чемпионати якунига етди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Франция терма жамоаси Хорватия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру ЖЧ—2018 да ноёб натижа қайд этди.

Унга кўра Россиядаги мундиалда 7 та ўйинда 546 дақиқа ҳаракат қилган «Челси» ҳужумчиси рақиблар дарвозасига бирор марта аниқ зарба бермаган.

У гол ура олмади, аммо нимчорак финалнинг Аргентинага қарши ўйинида Килиан Мбаппега голли узатма бериб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшганди.

Маълумот учун Жаҳон Чемпионати тўпурарлиги 6 та гол урган Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейнга насиб этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар