Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе футбол бўйича Россия майдонларида ўтказилган Жаҳон Чемпионатининг финалида Хорватия дарвозасига гол уришга эришди.
Шу тариқа у футбол қироли Пеледан сўнг Жаҳон Чемпионати финалида тўп киритган энг ёш футболчига айланди.
Бразилиялик футбол афсонаси 1958 йилда ўтказилган Жаҳон Чемпионатининг финалида гол урган эди. Ўшанда Пеле 17 ёшда бўлган. Килиан Мбаппе эса бу ишни 19 ёшида уддалади.
Шунингдек, Мбаппе ЖЧ—2018 нинг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида ҳам эътироф этилди.
Изоҳ (0)