Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич ЖЧ—2018 финали доирасида Францияга қарши кечган баҳсда 2 та тўп киритишга эришди. Улардан бири эса ўз дарвозасига, яъни автогол сифатида қайд этилди.
Шу тариқа Манжукич Жаҳон Чемпионати ва Европа Чемпионлар Лигасини финалида гол урган 5-футболчига айланди. Унгача Ференц Пушкаш, Золтан Цибор, Герд Мюллер ва Зинедин Зидан бу ишни уддалаган эди.
Бундан ташқари «Ювентус» ҳужумчиси Жаҳон Чемпионатлари тарихида бир баҳсда ўзининг ҳамда рақиб дарвозасига тўп киритган иккинчи футболчи бўлди. Бунгача фақатгина нидерландиялик Эрни Брандтс 1978 йили Италияга қарши ўтказилган учрашувда шундай натижа қайд этганди.
Изоҳ (0)