Россия майдонларида 1 ой давом этган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг энг яхши дарвозабони эълон қилинди.
Унга кўра Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа ЖЧ—2018 нинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди. Ва унга мусобақа «Олтин қўлқоп»и топширилди.
Куртуа жамоаси билан Жаҳон Чемпионати бронза медалларига эга чиқди.
Аввалроқ Килиан Мбаппенинг энг яхши ёш ўйинчи, Лука Модричнинг эса мундиалнинг энг яхши ўйинчиси бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)