ФИФА Испания терма жамоасини махсус «фэйр-плей» соврини билан мукофотлади.
Испанияликлар ҳалол ўйин қоидаларига риоя этиш бўйича бошқа терма жамоаларда юқорироқ жойлашгани учун мазкур совринга эга чиқди.
Бу соврин сабаб испанияликлар терма жамоасидаги ҳар бир ўйинчи ва жамоанинг бошқа аъзолари махсус медаль, диплом, шунингдек, федерация мамлакатда болалар футболини ривожлантириш учун 50 минг долларга эга бўлади.
Маълумот учун Испания термаси ЖЧ—2018 нимчорак финалида Россиядан мағлуб бўлган эди.
Изоҳ (0)