ФИФА томонидан ўтказилган сўровномада Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Жаҳон Чемпионати финалида Хорватияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Гризманн финал баҳсида битта голли узатма ҳамда битта голни ўз номига ёзиб қўйди. Антуан, шунингдек, 1958 йилги Жаҳон Чемпионатидан кейинги энг кўп гол урган француз футболчиси бўлди. Унинг ҳисобида 4 та гол мавжуд. 1958 йилда эса Жюст Фонтен 13 та гол урганди.
Франция эса ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон чемпиони деган унвонга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)