Бугун, 15 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида 1 ойдан бери давом этаётган 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг финал баҳси ўтказилади.
Финал учрашувида Жаҳон чемпионлиги учун Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари кураш олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Учрашувга Москвадаги «Лужники» стадиони мезбонлик қилади.
Ўйинни аргентиналик Нестор Питана бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Мазкур ўйин Питана учун ЖЧ—2018 даги бешинчиси бўлса, мундиаллар тарихидаги умумий тўққизинчи беллашувига айланади. Маълумот учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳисобида эса 11 та учрашув бор. У бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.
«Дарё» ЖЧ—2018 финал ўйинидан матнли онлайн трансляцияни амалга оширади.
Жамоалар таркиби эълон қилинди.
Жаҳон Чемпионати
Финал
15 июль, якшанба
Франция—Хорватия 20:00
Матнли онлайннинг юкланишини бироз кутинг!
Изоҳ (0)