Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Фарғона шаҳрида 16 июль куни Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқади.
Хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон—Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)