Самарқанд вилояти ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев яна ўз вазифасини бажаришга қайтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев вилоят ҳокимлигидаги манбаларга асосланиб маълум қилди.
Шу тариқа, ҳоким ўринбосарининг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган катта миқдорда пора олиш билан боғлиқ гап-сўзларга дахли йўқлиги исботланган кўринади.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берилган, жиноят ишида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хожақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хожақулов ҳам ҳибсга олинганлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)