«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 14 ва 15 июль кунлари Париж—Москва—Париж йўналиши бўйича чартер қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
МАК матбуот хизматининг маълум қилишича, авиакомпания футбол бўйича Франция терма жамоасининг 480 нафар мухлисини ташийди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Загреб—Москва—Загреб йўналиши бўйича қатновларни ҳам амалга оширади. 15 июль куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати финалига 480 нафар Хорватия терма жамоаси мухлиси етказилади.
Рейсларни Boeing 767 самолётларида амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)