• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасига 3 минг гектар ер ажратилади

    Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг экспорт ҳажмини ошириш янада такомиллашади, деб ёзмоқда ЎзА.

    фото: ЎзА

    фото: ЎзА

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 10 июлдаги «‘Бухоро-агрў эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этиладиган «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси ташқи бозорда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни таъминлайдиган замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни кўзда тутади.

    Вилоятда помидор, бодринг ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган иссиқхоналар йилдан йил кўпаймоқда. Аммо «Бухоро-агро» ЭИЗ зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларига мос ҳолда, ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини оширишга эришиш нуқтаи назаридан олиб қаралганда, улар ҳудуди, кластер усули асосида ташкил этиладиган янги иссиқхона хўжаликлари билан рақобатлаша олмайди.

    Эркин иқтисодий зона замонавий иссиқхона хўжаликларини, жумладан, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг уруғдан тортиб маҳсулотни бозорга етказиб беришгача бўлган барча жараёнини йўлга қўйиш ҳамда рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий қилиши билан дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги илғор тажрибани ўзида ифода этади.

    «Бухоро-агро» ЭИЗ логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан етиштирилган маҳсулот экспортини ташкил қилишда кўмаклашиш, иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйишда замонавий ресурс тежовчи технологияларни, муқобил иссиқлик энергияларидан фойдаланишни кенг жорий этиш билан шуғулланади. У ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этиш ва уларнинг хулосалари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чораларини кўради. Иссиқхона хўжаликлари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашда бўлажак кадрларнинг «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташига ёрдам кўрсатади.

    Яна бир жиҳат, замонавий иссиқхоналар қуриш учун кўплаб конструкция ва жиҳозлар зарур бўлади. Уларни четдан келтириш эса анча харажат талаб қилади, бу, ўз навбатида, маҳсулот таннархига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун вилоят ҳокимлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда илғор технологияларни қўллаган ҳолда бундай конструкция ва жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган маҳаллий корхоналарни ташкил этади. Бу эса, янги иш ўринлари деганидир.

    Вилоят эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан Президент қарорида белгиланган муддатда «Бухоро-агро» ЭИЗ дирексияси ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Айни пайтда мазкур кенгаш тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ЭИЗ ҳудудида лойиҳалар амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари жалб этилишини, улар билан тизимли ишлар олиб борилишини, шунингдек, лойиҳаларни мазкур ҳудудга жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, ишбилармонларга бизнес-режалар ишлаб чиқишда кўмаклашади.

    Қарорга мувофиқ, «Бухоро-агро» ЭИЗ дирексияси эркин иқтисодий зонанинг бутун фаолияти даврида асосий фаолият тури бўйича солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилиши ишни ташкил қилиш ва йўлга қўйишда қулайлик яратади. ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар, донор мамлакатлар, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари жалб этилади. Бунда хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб қилиш, улар фаолиятини ташкил этишга кўмаклашилади.

    Қарорга мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси «Бухоро-агро» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ эса ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгиланди.

    Айни пайтда »Бухоро-агро» ЭИЗ га кирувчи ҳудудлар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, Бухоро туманида 500 гектар, Жондор туманида 100 гектар, Когон туманида 900 гектар, Пешку туманида 400 гектар, Ромитан туманида 1100 гектар, жами 3000 гектар ер ажратилади. Таъкидлаш керакки, ҳудудларни танлашда уларда инфратузилма барпо этиш қулайликлари, автомобиль ёки темир йўллари билан чегарадошлиги инобатга олинди.

     

    13.07.2018, 23:08   Изоҳ (0)   15409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекинвест» жорий йилнинг биринчи ярмида 10,2 миллиард сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

    13.07.2018, 22:32

    Сурхондарёда афғонистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда 50 гектар майдонда интенсив боғ яратилади

    13.07.2018, 18:05

    Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    13.07.2018, 17:50

    Тошкентда қўшнисининг уйига ўғирликка тушган шахс унинг умрига зомин бўлди

    13.07.2018, 17:48

    Тошкент вилоятида икки йил давомида 341 та лойиҳа амалга оширилади

    13.07.2018, 17:20

    Жиззахда педагогика институтига 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    13.07.2018, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22

    Олий суд биносида электр таъминоти тиклангани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.