Жорий йилнинг 9 июль куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшаган М.К.нинг уйидан жасади топилган эди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.К.нинг қўшниси А.А. амалга оширгани аниқланди.
У шу йил 6 июль куни қўшнисининг уйига ўғрилик мақсадида кирган вақтида уй эгаси келиб қолади. А.А. унинг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказиб, қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинади.
Қотил қўшни қўлга олинди.
Изоҳ (0)