Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 12 июль куни Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Саиднуъмон Акбаров «Малика» савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Олмазор туманида яшовчилар Х.С., А.А. ва Ж.М.ларга пичоқ билан жароҳат этказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада, олган жароҳатлари сабаб Х.С., А.А., Ж.М.лар касалхонага ётқизилган. С.Акбаровни эса ушлаш чоралари кўрилган.
Фуқаролардан, Саиднуъмон Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлган шахслар, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралган.
Изоҳ (0)