Американинг New York Magazine журналида президент Дональд Трамп 1987 йилда Москвага ташрифи чоғида собиқ иттифоқ махсус хизматларига жалб этилиши мумкин эди, деб хабар беради Tengrinews.
Журналистларнинг қайд этишича, Трампнинг сиёсатдаги фаолияти унинг 1987 йилдаги Москвага ташрифидан сўнг бошланган. Трамп Москвада меҳмонхона қуриш масаласини муҳокама қилган. Бир йил аввал у Нью-Йоркда собиқ иттифоқ элчиси Юрий Дубинин билан ҳам учрашган эди.
Гарчи музокаралардан сўнг меҳмонхона қурилмаган бўлса-да, «Трамп собиқ иттифоқдан сиёсий қарашлар билан қайтган».
Мақола муаллифининг ёзишича, Трампнинг 1987—2013 йиллардаги ташрифидан сўнг Россияда унга қарши далиллар бўлиши мумкин.
«Шунинг учун ҳам Трамп ўз солиқ декларациясини эълон қилишни истамайди. У ерда Россия пуллари ҳақидаги маълумотлар бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)