Буюк Британия Brexit’дан кейин эркин ҳаракатланиш принципларидан воз кечади, Бирлашган Қиролликка Европа Иттифоқидан фақат ёшлар, талабалар ва сайёҳлар тўсиқсиз кириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукуматининг Европа Иттифоқи билан музокарларидаги стратегиясида гапирилган, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Эълон қилинган стратегияда айтилишича, келажакда ҳукумат ва парламент миграцион сиёсат ва унинг қўлланилиш амалиётини аниқлаб олади. Британия Иттифоқни тарк этиши билан ҳаракатланиш эркинлиги ўз ниҳоясига етади. Миграция тўғрисидаги қонун Буюк Британияга бўлажак миграция тизимини шакллантиришга имкон беради.
Қайд этилишича, янги миграцион тизимнинг тузилиши бўйича таклифлар махсус қўмита томонидан яратилади ва 2018 йилнинг сентябрь ойида тақдим этилади.
Изоҳ (0)