Янги қонунга кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат хавфсизлик кенгашини бутун умр бошқариши мумкин бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Қозоғистон республикасининг биринчи президенти — Элбошига (миллат етакчиси, Назарбоев) мамлакат хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқи берилди», — дейилади қонунда.
Қайд этилишича, эндиликда Қозоғистон хавфсизлик кенгаши қарорлари ижро этилиши мажбурийдир.
Изоҳ (0)