Беларусь президенти Александр Лукашенко 7 июль куни Шкловск туманидаги байрам тадбирига олиб келган қора сочли гўзал қизнинг шахси аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.
Нотаниш қиз тезда мамлакат матбуоти эътиборига тушди.
Маълум бўлишича, қиз Беларусь миллий техника университети талабаси Алина Роскач экан. 21 ёшли қиз муҳандислик-металлургия факультетида таҳсил олади.
Алина биатлон бўйича «Қорли снайпер» турнирида ҳам президент билан бирга иштирок этган эди.
Интервьюлардан бирида Алина онаси инсульт оқибатида вафот этгани, отасини эса улар бирга яшамагани учун танимаслигини айтган.
Изоҳ (0)