«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
Ҳужжат 2018 йилнинг 10 октябрида кучга киради.
Қонунда белгиланишича, палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, йирик корхоналар учун эса мажбурийдир.
Қонунда Савдо-саноат палатасининг вазифалари, фаолият йўналиши ва функциялари белгиланди. Палата тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ўқитиш ва кадрларни тайёрлаш бўйича масъул ташкилот этиб тайинланди.
ССПнинг бошқарув органлари тизимида ҳам ўзгаришлар рўй берди. Марказий кенгаш ўрнига палата қурултойи делегатлари томонидан сайланадиган Раёсат олий орган этиб белгиланди. Раёсат қурултойлар оралиғида палатага раҳбарлик қилади. Авваллари Марказий кенгаш таркибига ижроия қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма раҳбарлари, шунингдек, қурултойда сайланган корхона ва ташкилот раҳбарлари кирган.
Палата қурултойи эса камроқ – 4 йилда 1 марта чақириладиган бўлди. Илгари у ҳар 3 йилда ўтказилар эди. Бундан ташқари, палата раиси Президентнинг тақдимномасига кўра қурултой делегатлари томонидан сайланадиган бўлди.
Изоҳ (0)