Саёҳат чоғида биз кўпинча машҳур жойлар, музейлар ва диққатга сазовор масканларни томоша қиламиз. Аммо ўзга мамлакат ҳақидаги энг тўғри тасаввур айнан оддий ҳаётий ҳолатлардан — жамоат жойлари, транспорт, дўкон ёки хизмат кўрсатиш марказларидаги кундалик тартиб ва одатлардан пайдо бўлади. Қуйидаги суратларда туристик реклама буклетларида учратмайдиган, турли халқларга хос қизиқарли ҳолатлар акс этади.
Финляндия поездларида эшикда олти бармоқли қўл расми чизилган. Бундай усул одамларнинг ойнага қўл теккизмаслиги ва уни ифлос қилмаслиги учун қўлланади.

Швецияда чиқиндилар алоҳида идишларга ташланади: қоғоз, пластмасса, металл, газета, шаффоф ва рангли ойна, умумий чиқинди ва бошқа турларга қараб ажратилади.

Швецияда пицани бутун ҳолда олиб келишади, ёнига эса пичоқ эмас, қайчи қўшиб берилади

Японияда жамоат ҳожатхоналари жойлашуви бўйича батафсил тушунтирувчи йўриқномалар осиб қўйилган

Бразилияда баъзи ҳожатхоналарда оғиз чайиш учун стакан ва суюқлик ҳам бор. Бу ҳолат кўплаб маҳаллий ресторанларда учрайди.

Япониядаги дўконларда пакетларни очишни осонлаштирувчи махсус бармоқ ҳўллагич қурилмалар мавжуд.

Италияда пармезан пишлоғини кимдир хавфсизлик қулфи билан ҳимоялаб қўйган

Ҳиндистоннинг давлат шифохоналарида чойшабларда ҳафта куни муҳрланган бўлади

Флоридадаги фуқаронинг орқа ҳовлисига айиқ кириб келган: “Бугун бизга мана шундай меҳмон ташриф буюрди”

Финляндиядаги озиқ-овқат қадоқларида штрих-кодлар ўрмон манзараси кўринишида ишланган

Ирландияда сохта киприклар сотиладиган автоматлар мавжуд

Японияда ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин юқоридан қуйилади

Швейцария кўчаларида совитгичлар мавжуд, унда одамлар ортиқча овқат ёки ичимликларини эҳтиёжмандлар учун қолдириши мумкин

Сеулда жамоат транспортида ҳомиладор аёллар учун алоҳида жойлар ажратилган

Швейцариядаги автоматлардан нафақат шоколад, балки ҳомиладорликни аниқлаш тестларини ҳам топиш мумкин

Люксембургдаги ушбу дўконда барча ходимлар роликда ҳаракатланишади

Австралия аэропортларида ҳайвонлар билан дам олиш зоналари мавжуд

Сеулдаги кутубхонада талабалар учун тиш чўткасини дезинфекция қиладиган махсус шкаф бор, чунки кореялик кўплаб талабалар кеча-ю кундуз университет ҳудудида бўлади.

Изоҳ (0)